Logo

Баҳрайн туризм бизнеси вакиллари учун Ўзбекистон бўйлаб инфо-тур ташкил этилди

Май 05, 2025. 18:32 • 39 сония

203
Баҳрайн туризм бизнеси вакиллари учун Ўзбекистон бўйлаб инфо-тур ташкил этилди

МАНАМА, 5 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси (қароргоҳи Ар-Риёз шаҳрида) ташаббуси билан Баҳрайннинг етакчи туроператорларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар туризм соҳасида Ўзбекистон-Баҳрайн ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, ишбилармонлик алоқаларини жадал ривожлантириш, шунингдек, баҳрайнлик сайёҳлар ўртасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Инфо-тур давомида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги бир қатор диққатга сазовор ҳамда тарихий қадамжоларга саёҳат ташкил этилди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида яратилган туристик инфратузилма ва экотуризмни ривожлантириш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Ўзбекистон ва Баҳрайн туроператорлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувларда сайёҳлар алмашинувини йўлга қўйиш, янги турпакетларни ишлаб чиқиш, юртимиз сайёҳлик салоҳиятини Яқин Шарқ мамлакатларида биргаликда тарғиб қилиш юзасидан келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш