Буюк Британия сайёҳлик компанияси мингдан зиёд туристларни Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда
Май 21, 2024. 17:27 • 2 дақ
• 379
ЛОНДОН, 21 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг етакчи сайёҳлик компанияси "Explore Worldwide" директори Саймон Гроув билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Буюк Британиядан сайёҳларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш ва 2024 йилда улар учун мамлакатимизни жозибадор йўналиш сифатида таништириш масалалари муҳокама қилинди.
Хориж томонига мамлакатимиз тарихий шаҳарларининг туризм салоҳияти, сўнгги йилларда барпо этилган жаҳон стандартлари асосидаги меҳмонхоналар, ички транспорт инфратузилмаси, овқатланиш масканлари ҳамда хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг исломий меъморчилик, буддизм, этно ва тоғ туризми салоҳиятига бағишланган видеоматериаллар намойиш қилинди.
Британия вакили мамлакатимизда янги сайёҳлик йўналишлари ва туризм контентларини ишлаб чиқиш, соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш, хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлардан яхши хабардор эканлигини билдирди.
"Ўзбекистон кейинги йилларда хорижлик, хусусан британиялик сайёҳлар орасида кенг оммалашди. Биз британиялик сайёҳларни Ўзбекистонга қизиқишини янада ошириш учун компания сайтининг "манзиллар" бўлимида Ўзбекистон учун алоҳида рукн очдик", деди Саймон Гроув.
Музокаралар натижасида, "Explore Worldwide" билан ҳамкорликда Буюк Британияда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, вебинарлар ўтказиш, шунингдек, жорий йил давомида 1000 дан зиёд сайёҳларни мамлакатимизга юбориш бўйича келишувга эришилди.
"Explore Worldwide" сайёҳлик компанияси 1981 йилда ташкил этилган. У дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларига 350 дан ортиқ йўналишлар бўйлаб турларни таклиф қилади. Компаниянинг Австралия, Канада, АҚШ ва Европа мамлакатларида тармоқлари мавжуд.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди