Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри туризм салоҳияти Гуанчжоудаги халқаро кўргазмада намойиш этилди
Май 20, 2025. 12:52 • 2 дақ
• 69
ГУАНЧЖОУ, 20 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари бошчилигидаги делегация жорий йил 15-17 май кунлари "Guangzhou International Travel Fair-2025" халқаро кўргазмасида иштироки ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу халқаро кўргазмада маҳаллий ва 55 та хорижий давлатдан 1000 дан ортиқ туркомпаниялар ўз стендлари билан қатнашди.
Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий вакиллари ва "Caucasia Travel" "Inter Continental Tashkent" "Asialuxe Travel" "Another travel" "Orient Star Group LLC" "Hilton Tashkent City" "Dilrabo Travel" "Rocket DMC Uzbekistan" каби туризм компаниялари томонидан тақдим этилди.
Тадбир доирасида ташкил этилган мавзули сессиялар ва интерактив шоуларда юртимизнинг бой туристик салоҳияти, сайёҳлар учун яратилган имкониятлар, тарихий ва маданий обидалар, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва яратилаётган замонавий туристик йўналишлар ҳақида маълумот берилди.
Фарғона вилоятидан келган санъаткорлар томонидан тақдим этилган ўзбек миллий рақслари, шўх куй ва қўшиқлардан ташкил топган маданий дастур барчага манзур келди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Хитойнинг давлат ва хусусий туроператорлари ҳамда хорижий мамлакатлар сайёҳлик компаниялари билан учрашувлар ўтказдилар. Уларда ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш ва сайёҳларни кенг жалб этиш юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, "Guangdong China Travel Service", "Guangzhou GZL Travel", "Top Tour", "Guangdong Tourizm Association" каби компаниялар билан Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм йўналишларини мавжуд ва янги тур-пакетларга киритиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди