Лондонда «Ҳар бир мусулмоннинг Ўзбекистонга ташриф буюриши учун 5 сабаб» мавзусида тақдимот ўтказилди
Февраль 27, 2024. 18:33 • 2 дақ
• 174
ЛОНДОН, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Шу йилнинг 24-25 февраль кунлари Буюк Британия пойтахтида бўлиб ўтган «Muslim Shopping Festival» халқаро ярмаркасида илк маротаба Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Ярмарка доирасида Ўзбекистоннинг Британиядаги элчихонаси ва «Halal Travel Guide» туристик компанияси билан биргаликда «Ҳар бир мусулмоннинг Ўзбекистонга ташриф буюриши учун 5 сабаб» мавзусида тақдимот ўтказилди.
Иштирокчиларга Британия мусулмонлар кенг жамоасида қизиқиш уйғотган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги тарихий обидалар, Самарқанд шаҳрида бунёд этилган «Боқий шаҳар» мажмуаси, ислом маданияти ривожланишига ҳисса қўшган буюк алломаларимиз ва миллий ўзбек ошхонаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Кўргазма қатнашчилари, шунингдек, Ўзбекистонда дунёнинг аксарият давлатлари фуқаролари учун визасиз режим, электрон виза тизими жорий этилгани, барпо этилган янги замонавий меҳмонхоналар ва сайёҳларга яратилган қулай шарт-шароит билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Тақдимот британияликларда катта таассурот қолдирди ва уларнинг аксарияти юртимизга келиш истакларини билдирди.
Жумладан, «International Interest» компанияси ижрочи директори Сами Хамди Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги қадимий мадраса ва масжидлар Буюк Британия мусулмон олами вакиллари учун шубҳасиз катта қизиқиш уйғотганини таъкидлади.
«Emerald Network» компанияси асосчиси Рофул Али ҳаваскор фотосуратчи сифатида мамлакатимизга бир неча бор келганини билдирди.
«Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамбли менда катта таассурот қолдирган. Сўнгги йилларда «Зиёрат туризми» йўналишида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш йил сайин ошиб бормоқда. Бугунги тақдимот эса британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун янги йўналишларни кашф этиш нуқтаи назаридан жуда самарали бўлди, деб ўйлайман», — деди у.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди