Жанубий Корея авиакомпанияси Сеулдан Тошкентга мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўяди
Май 08, 2025. 07:25 • 31 сония
• 50
ТОШКЕНТ, 8 май. /"Дунё" АА/. Жанубий Кореянинг "Т’way Air" авиакомпанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Uzbekistan Airports" компанияси маълумотига кўра, Жанубий Кореянинг "Т’way Air" авиакомпанияси Сеул-Тошкент-Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Дастлабки парвоз жорий йилнинг 23 май кунига белгиланган.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари "Boeing 777-300" ва "Аirbus А330-300" самолётларида амалга оширилади.
"Tʻway Air" – 2010 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Сеулда жойлашган Жанубий Кореянинг арзон авиакомпанияси.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди