Кувайт делегацияси MICE туризм доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ноябрь 13, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 70
Кувайт делегацияси MICE туризм доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди
Кувайт делегацияси MICE туризм доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди
Кувайт делегацияси MICE туризм доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди
Кувайт делегацияси MICE туризм доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Кувайтнинг “DXN” компаниясига қарашли 225 кишилик делегациянинг Ўзбекистонга сафари муваффақиятли ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ташриф MICE (Meetings, Incentives, Conferences and Exhibitions) туризми йўналишида юқори савияда ташкил этилган бўлиб, делегация дастуридан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари, тарихий-маданий мероси ҳамда замонавий инфратузилмаси билан яқиндан танишиш, шунингдек, қатор маданий ва туристик тадбирларда иштирок этиш ўрин олди.

Шунингдек ўқинг

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур туристик лойиҳанинг умумий қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бу эса мамлакатимизга хорижий сайёҳларни жалб қилиш, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, транспорт, гидлик ҳамда бошқа турдош хизматлар соҳасида иқтисодий фаолликни янада оширишга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур ташриф Яқин ва Ўрта Шарқ минтақаси давлатларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, халқаро туристик ташкилотлар ва компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда юртимизни йирик корпоратив ва рағбатлантирувчи саёҳатлар (MICE туризми) учун энг жозибадор йўналиш сифатида илгари суришда муҳим аҳамият касб этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш