Самарқанд ва Тель-Авив шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
Май 05, 2025. 14:24 • 58 сония
• 200
ТЕЛЬ-АВИВ, 5 май. /"Дунё"АА/. "Air Samarkand" аиакомпанияси Самарқанд ва Тель-Авив йўналишидаги илк тўғридан-тўғридан ҳаво қатновларини амалга оширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Шу тариқа, "Air Samarkand" Исроилга парвозларни амалга ошираётган тўртинчи Ўзбекистон авиакомпаниясига айланди. Жумладан, ушбу йўналишда "Uzbekistan Airways", "Qanot Sharq" ва "Centrum Air" компаниялари ўз қатновларини амалга оширади.
Тел-Авивдаги "Бен-Гурион" аэропортида мазкур йўналишда парвоз қилган йўловчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда "Air Samarkand" авиакомпаниясининг Исроилдаги вакили ва "Asia Travel" туристик компанияси асосчиси Ниссан Мушаев сўзга чиқди.
"Ушбу янги авиақатнов фуқароларга қулайлик яратиш билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги турли йўналишлардаги алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади. Самарқанд энди Исроилга янада яқин бўлади", деди у.
"Air Samarkand" авиакомпанияси мазкур йўналишда қатновларни дастлабки босқичда ҳафтада бир марта – ҳар якшанба кунлари амалга оширади. Шу йилнинг 10 июль санасидан бошлаб эса ҳар пайшанба куни қўшимча рейс йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Тантанали маросим ва "Air Samarkand" парвозининг амалга оширилиши Исроилнинг қатор оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Маҳаллий медиа бу воқеани Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги туризм, иқтисодий ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдаги навбатдаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди
Ватандошлар Будапешт марказий кўчаларида махсус акция ўтказишди