Туркманистон авиакомпаниясининг борт журнали саҳифаларида Самарқанднинг бой тарихий-маданий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида ёзилди
Сентябрь 14, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 215
АШХАБОД, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Туркманистон” миллий авиакомпаниясининг “Лочин” борт журналинида Ўзбекистоннинг қадимий ва бетакрор шаҳрига бағишланган “Самарқанд – Буюк ипак йўлининг маънавий юраги” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда Самарқанднинг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўзига хос ўрни, йирик олимлар, мутафаккирлар ва турли маданият вакилларини бирлаштирган муҳим маънавий-маърифий марказ сифатидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Шаҳарнинг бой маданий ва маънавий мероси нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси халқларининг умумий тарихий бойлигининг муҳим таркибий қисми сифатида тақдим этилган.
Самарқанд ҳақидаги материалнинг “Лочин” борт журнали саҳифаларида эълон қилиниши Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги маданий яқинлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Асрлар давомида умумий тарихий ва маданий жараёнлар билан боғланган икки халқ алоқалари бугунги кунда замонавий маданий дипломатия воситалари орқали янги мазмун билан бойимоқда.
“Туркманистон” авиакомпанияси борт журнали орқали халқаро ва маҳаллий йўловчиларга Самарқанднинг тарихий-маданий салоҳияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш нафақат Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини оммалаштиришга, балки икки мамлакат ўртасидаги туристик ва гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Бу каби ташаббуслар мамлакатларимизнинг тарихий шаҳарлари ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришнинг самарали воситаси бўлиб, икки халқ ўртасидаги ўзаро қизиқишни оширишга ва маданий яқинликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси