“WP Turystyka”: Ўзбекистон Польша сайёҳлари учун тобора жозибадор йўналишга айланмоқда

Сентябрь 12, 2026. 15:30 • 2 дақ

45
“WP Turystyka”: Ўзбекистон Польша сайёҳлари учун тобора жозибадор йўналишга айланмоқда

ВАРШАВА, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Польшанинг “WP Turystyka” сайёҳлик порталида Ўзбекистон сайёҳлар учун истиқболли сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиб бораётгани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистонда туризмнинг жадал ўсиши қайд этилиб, 2025 йилда мамлакатга ўтган йилга нисбатан 46,8 фоизга кўп сайёҳ ташриф буюрган.

Муаллифнинг таъкидлашича, Польшанинг LOT авиакомпаниясининг амалдаги акцияси доирасида Тошкентга 2026 йил 1 ноябрдан 2027 йил 31 мартгача бўлган парвозлар учун чегирмали авиачипталарни харид қилиш мумкин.

Шунингдек ўқинг

Мақолада Тошкент ва Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти, тарихий обидалари ва Буюк Ипак йўли меросига алоҳида эътибор қаратилган. Табиий диққатга сазовор жойлар орасида Чорвоқ сув омбори, Чимён тоғлари, Угом-Чотқол миллий боғи ва Айдаркўл номлари келтирилган.

Шунингдек, порталда Орол денгизининг қуриган тубидаги машҳур кемалар қабристонига эга Мўйноққа ташриф буюриш, Ўзбекистоннинг чўл ландшафтлари билан танишиш, туяларда саёҳат қилиш ва анъанавий ўтовларда тунаш хусусида тўхталиб ўтилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш