Logo

Россия пойтахтида бўлиб ўтган "Саёҳат қил!" туризм форумида Ўзбекистон миллий стенд билан қатнашди

Июнь 17, 2025. 07:17 • 49 сония

60
Россия пойтахтида бўлиб ўтган "Саёҳат қил!" туризм форумида Ўзбекистон миллий стенд билан қатнашди

МОСКВА, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 10-15 июнь кунлари Москва шаҳрида "Саёҳат қил!" номли Россия туризм форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Туризм қўмитаси, "Миллий ПР маркази" ва Андижон вилояти туризм бошқармаси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

Мазкур форум майдонида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, сайёҳлик салоҳияти ва янги саёҳат йўналишларини қамраб олган миллий стенд ташкил этилди. Шунингдек, Россия билан туризм алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонга янги сайёҳлар оқимини жалб этиш бўйича бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Форум доирасида Туризм қўмитаси вакиллари саноат туризмига бағишланган сессияда иштирок этиб, Ўзбекистоннинг бу борадаги салоҳиятини тақдим этдилар. Шунингдек, мазкур анжуман В2В ва В2C шакллардаги учрашувлар учун самарали платформага айланди ҳамда мамлакатимизнинг туристик брендини тарғиб қилиш ва Россия туризм саноати вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилди.

Ўзбекистон халқ рақс ансамбли жамоаси томонидан тақдим этилган маданий дастур тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

"Саёҳат қил!" форуми – бу сайёҳлик ва меҳмондўстлик саноатининг асосий тадбиридир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш