Осака шаҳрида ўтаётган "ЭКСПО-2025" кўргазмаси майдонида Ўзбекистон санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди
Май 03, 2025. 14:01 • 39 сония
• 92
ОСАКА, 3 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Осака шаҳрида бўлиб ўтаётган "ЭКСПО-2025" Бутунжаҳон кўргазмаси майдонида қурилган Ўзбекистон миллий павильонида концерт дастури ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Концерт дастурида юртимиздан келган таниқли санъаткорлар ва Ўзбекистоннинг Япониядаги маданият элчиси Машу Комазаки ўз дастурларини тақдим этишди. Ўзбек миллий чолғу асбоблари танбур, доира ва дуторда ижро этилган мақом ва лапарлар, шунингдек, бетакрор ўзбек миллий рақслари йиғилганларнинг юксак эътирофига сазовор бўлди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, "ЭКСПО-2025" кўргазмасида 170 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этаяпти ва кўргазма якунига қадар унга 28 миллиондан ортиқ киши келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон "ЭКСПО-2025" Бутунжаҳон кўргазмасида "Билимлар боғи" мавзусидаги миллий павильон билан қатнашяпти.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди