Ригада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салёҳияти намойиш этилди
Август 19, 2026. 10:02 • 2 дақ
• 151РИГА, 19 август. /“Дунё” АА/. Рига шаҳри ташкил топганининг 825 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Rīgas draugi ciemos brauca” (“Рига дўстлари меҳмонга келди”) номли халқаро тадбирида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тақдимот давомида йиғилганларга Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзнинг бой тарихий-маданий мероси, ноёб меъморий обидалари ҳамда машҳур сайёҳлик масканлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, мамлакатимизда маданий-тарихий, гастрономик, экологик, этно ва мавсумий туризмни ривожлантириш учун яратилган шароитлар, сайёҳлар учун таклиф этилаётган янги йўналишлар хусусида сўз юритилди.
Маданий дастурнинг яна бир қисмида ўзбек амалий санъатининг анъанавий йўналишлари — керамика, ёғоч ўймакорлиги ва миллий безак санъати намуналари намойиш этилди.
Тадбир маҳаллий аҳоли ва хорижий меҳмонларда мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятлари, маданий мероси ва миллий қадриятларига катта қизиқиш уйғотди.
Қатор иштирокчилар Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдириб, юртимизни келгуси саёҳатлар учун жозибадор йўналиш сифатида қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

