Тошкент вилояти анъанавий “Узум сайли” фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

Август 11, 2026. 14:30 • 50 сония

63
Тошкент вилояти анъанавий “Узум сайли” фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Туризм қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21–22 август кунлари Паркент туманининг Заркент қишлоғида “Узум сайли” фестивалини ўтказади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фестивалда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган фермер хўжаликлари, энотуризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади.

Тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, виночилик саноати халқаро брендларининг кўргазмалари, шунингдек, узумчиликни ривожлантиришга бағишланган халқаро конференция ва форумлар бўлиб ўтади.

Фестивалнинг маданий дастуридан миллий фольклор жамоалари ва эстрада хонандаларининг чиқишлари, шунингдек, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли тадбирлар ўрин олган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш