Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Озарбайжон ТИВ раҳбари ўринбосарини қабул қилди

Август 19, 2026. 16:00 • 2 дақ

90
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Озарбайжон ТИВ раҳбари ўринбосарини қабул қилди
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасида иштирок этиш учун Тошкентга келган Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифовни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифовни қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси натижаларини олқишладик.

Давлатларимиз Раҳбарларининг ўзаро фаол, дўстона ва ишончли мулоқоти Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жадал ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб кун тартибини атрофлича муҳокама қилдик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш