Россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бормоқда

Сентябрь 22, 2026. 10:00 • 1 дақ

194
Россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бормоқда

МОСКВА, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россиялик туроператорлар Ўзбекистонга туристик саёҳатларга талаб ортиб бораётганини қайд этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Россия туризм саноати иттифоқи маълумотига таяниб.

Порталда ёзилишича, куз фаслида Ўзбекистонга саёҳатларга талаб россиялик сайёҳлар орасида сезиларли даражада ошган. Туроператорлар сентябрь–ноябрь ойларида бронлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15–65 фоизга кўпайганини қайд этмоқда.

Сайёҳлар асосан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳат қилмоқда. Қисқа саёҳат турлари ҳам оммалашмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга кузги бронлар бир йилда 65 фоизга ошган. Бу ўсишга меҳмонхоналар танловининг кенгайиши ва янги авиарейсларнинг очилиши ҳам таъсир қилган.

Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиарейслар сони ҳам ортиб бормоқда. Россиядан Тошкентга “Centrum Air”, “Qanot Sharq”, “Uzbekistan Airways”, “Победа”, “Аэрофлот” ва “Уральские авиалинии” каби авиакомпаниялар парвозларни амалга оширмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш