Хива II халқаро “Хоразм хонлари миллий таомлари” гастрономик фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

Сентябрь 16, 2026. 12:00 • 2 дақ

144

ХИВА, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. 19–20 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Arda Xiva” туристик мажмуасида II халқаро “Хоразм хонлари миллий таомлари” гастрономия фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, икки кун давомида фестиваль иштирокчилари Хоразмнинг бой гастрономик мероси, қадимий рецептлар ва анъанавий миллий таомлар билан танишишлари мумкин. Тадбир доирасида Хоразм миллий ошхонасининг 20 дан ортиқ таоми, шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларига мансуб 10 га яқин миллий таомлар тайёрланади.

Фестиваль меҳмонларига Хоразм ошхонасининг тухум барак, кўк барак, қовоқ барак, шивит оши, манти, гумма, ижжон, гўштли қовурма, димлама, қозонкабоб, жигаркабоб, тунча шўрва, мастава, патир, боғирсоқ, қатлама ва бошқа анъанавий таомлари тақдим этилади. Шунингдек, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва Италиянинг миллий таомлари намойиш этилади.

Шунингдек ўқинг

Фестиваль доирасида гастрономик танловлар ўтказилиб, уларнинг ғолиблари қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Тадбир Хоразмнинг миллий гастрономик меросини кенг тарғиб қилиш, ҳудуднинг гастрономик туристик салоҳиятини намойиш этиш ҳамда турли халқларнинг ошхонаси ва маданий анъаналарини бирлаштирувчи халқаро майдон яратишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш