Улан-Батор шаҳри кўчаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда
Июнь 25, 2025. 14:17 • 41 сония
• 79
УЛАН-БАТОР, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз етакчисининг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан Улан-Батор шаҳрида юртимизнинг туризм имижини юксалтиришга қаратилган лойиҳани амалга оширилмоқда, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Улан-Баторнинг марказий кўчалардаги энг йирик LED-экранларида Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва табиий мероси ҳақида видеолавҳалар намойиши йўлга қўйилди. Видеолавҳаларда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, гўзал табиат манзаралари, Ипак йўли бўйлаб ўзига хос йўналишлар ва замонавий сайёҳлик объектлар акс этган.
Мазкур акциядан кўзланган мақсад Мўғулистон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари билан кенгроқ таништириш, саёҳатга бўлган қизиқишни ошириш ва икки давлат ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.
LED экранлардаги тарғибот Ўзбекистоннинг ташқи туризм бозоридаги иштирокини кенгайтириш, жумладан замонавий медиа форматларидан фойдаланиш ва устувор давлатлар билан мақсадли иш олиб бориш бўйича умумий стратегиясининг бир қисмига айланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди