Logo

Гуанчжоу шаҳрида "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" дастури доирасида махсус тадбир ташкил этилди

Май 28, 2025. 20:51 • 42 сония

68
Гуанчжоу шаҳрида "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" дастури доирасида махсус тадбир ташкил этилди

ГУАНЧЖОУ, 28 май. /"Дунё" АА/. "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" тадбирлари дастури доирасида мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан юртимизнинг бой маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган махсус тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Гуандун провинцияси туризм ва маданият департаменти раҳбарияти, маҳаллий туристик компания ва агентликлар, ОАВ вакиллари, блогер ва инфлюенсерлар ҳамда фаол ватандошлар иштирок этди.

Йиғилганларга Ўзбекистонда туризм ва маданият йўналишларида амалга оширилаётган янгиланишлар, хорижий сайёҳлар учун яратилган қулайликлар ва мавжуд замонавий инфраструктура хусусида батафсил маълумот берилди.

Юртимизнинг маданий-тарихий мероси, миллий анъана ва урф-одатлари ҳамда тарихий обидалари ҳақидаги кўргазма анжуман иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, мамлакатимиз гастрономик туризмининг ажралмас қисми бўлмиш – палов тайёрлаш бўйича мастер-класс ташкил этилди.

Ўз навбатида, Хитой томони жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ўзаро визасиз режим кучга кириши ҳамда Тошкент-Гуанчжоу йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилганини юқори баҳоладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш