Logo

"Хитойда Ўзбекистон туризм йили" дастури доирасида Фучжоу шаҳрида юртимиз туризм салоҳиятига бағишланган "Road-show" тадбири ўтказилди

Июнь 20, 2025. 17:02 • 58 сония

62
"Хитойда Ўзбекистон туризм йили" дастури доирасида Фучжоу шаҳрида юртимиз туризм салоҳиятига бағишланган "Road-show" тадбири ўтказилди

ФУЧЖОУ, 20 июнь. /"Дунё" АА/. "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" дастури доирасида Фучжоу шаҳрида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган "Road-show" тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Road-show" тадбири Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан Фуцзянь провинцияси ҳукумати ва юртимиз Бош консулхона билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда провинция маданият ва туризм департаменти раҳбарияти, маҳаллий сайёҳлик компаниялар ва агентликлар, меҳмондўстлик саноати корхоналари, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда Ўзбекистондан келган делегация аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари ва Фуцзянь провинциясининг вице-губернатори Цзян Эрсюн ўртасида бўлиб ўтган учрашувда туризм соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва икки давлатни жозибали туризм йўналиши сифатида изчил тарғиб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Юртимиз сайёҳлик имкониятларига оид тақдимотда Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси, дунёга машҳур қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларимизда жойлашган тарихий обидалар, жорий этилган визасиз режим, мамлакатимизнинг маданий, экологик, гастрономик ва бошқа туризм йўналишларининг афзаллик тўғрисида батафсил маълумот берилди.

B2B форматида ўтказилган музокаралар давомида бизнес доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, янги истиқболли туристик дастурларни ишлаб чиқиш, сайёҳлар оқимини кенгайтиришга қаратилган қўшма тадбир ва маркетинг кампанияларини ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш