Польшадан муносабат: Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик бизда катта таассурот қолдирди
Июнь 19, 2024. 17:14 • 2 дақ
• 67
ВАРШАВА, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Мазовия вилоятининг Седльце шаҳрида генерал Владислав Андерс хотирасига бағишланган мотораллининг тантанали ёпилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда, шунингдек, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани делегацияси вакиллари ҳам иштирок этди.
Мазкур моторалли 2023 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу йилги раллида 34 нафар польшалик иштирокчи қатнашди. Уларнинг 26 таси мотоциклда ва 2 таси эса автомобилда Остона–Тошкент йўналишида ҳаракатланди.
Дипломатик миссия раҳбари Амирсаид Агзамхўджаев моторалли якунига бағишланган тантанали тадбирдаги нутқида, Ўзбекистон–Польша ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Хусусан, генерал Владислав Андерс, Урганч шаҳрида туғилган қўшиқчи ва бастакор Анна Герман ҳамда тарихчи ва этнограф Леон Баршевскийнинг икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришдаги ўрни алоҳида қайд этилди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти билан танишиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан тўлиқ маълумот олишди.
Меҳмонлар эътиборига мамлакатимиз маданияти ва туризмини тарғиб қилувчи видеороликлар тақдим этилди ҳамда "Ўзбекистонга саёҳат" номли брошюралар тарқатилди ва ўзбек миллий таомлари тортиқ қилинди.
Войчех Боржим, Дрохичина мэри:
– Ўзбекистон бизни ўзининг серқуёш муҳити ва меҳмондўстлиги билан кутиб олди. Ўзбекларнинг меҳри, ҳаттоки сув, чой, егулик ва ноз-неъматлар билан бўлишишларидан делегациямиз лол қолди.
Польша фуқароси сифатида менинг юртим Ўзбекистондек давлат билан икки томонлама маданий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириши зарур деб ҳисоблайман.
Бундай тадбирларни ҳар йили ўтказишни ният қилганмиз. Ушбу тадбир, шунингдек, Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм соҳасида эришган ютуқларини Европада кенг тарғиб қилишга хизмат қилади ва бунда менинг ҳиссам қўшилишидан бағоят хурсандман.
Бернард Леониак, пойга иштирокчиси:
– Мазкур пойгада қатнашиб, иккинчи бор Ўзбекистонда бўлиш шарафига муяссар бўлдим. Мамлакатингиз ҳақида таассуротларим ниҳоятда кўп. Миллий таомларингиз шу қадар мазалики, уларнинг лаззатли таъми ҳануз тилимда.
Биз ўзбекистонликларнинг юзида қувонч ва шодликни кўрдик. Ушбу тинч ва осойишта муҳит бизда катта таассурот қолдирди. Гўзал мамлакатингиз бизни доимо ўзига чорлайди. Барчага Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишни тавсия этаман.
Михаил Сзелига, генерал Ани Андерсон хотирасига бағишланган моторалли раҳбари:
– Ўзбекистонда иккинчи марта бўлишим. Бир ҳафталик саёҳат бизда катта таассурот қолдирди. Юртингиздаги қадимий қадамжолар ва туристик манзиллар менга жуда ёқди. Қолаверса, поляклар хоки қўйилган қабристонларни зиёрат қилдик. Ватандошларимиз ётган жойларни обод қилиш бўйича амалга оширилган ишларни алоҳида таъкидлаш керак. Аждодларимиз хотирасига кўрсатилаётган улкан ҳурмат-эътибор учун ўзбек халқига миннатдорлик билдирамиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди