Ўзбекистон ва Испания туризм йўналишидаги алоқаларни жадаллаштириш имкониятларини ўрганмоқда
Ноябрь 30, 2024. 08:51 • 44 сония
• 169
МАДРИД, 30 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг "Summer Wind" компанияси бош директори Элена Льедо Гомес ва "GSA Spain" компанияси бош менежери Мария Тереза де Диос билан музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Испания ўртасида туризм алоқаларини янада ривожлантириш, Тошкент ва Мадрид ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, ушбу ташаббуслар испаниялик сайёҳларнинг Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига қизиқиши ортиб бораётгани билан боғлиқ. Шунингдек, тўғридан-тўғри авиақатновлар парвоз вақтини қисқартириши ва икки давлат ўртасидаги сайёҳлик оқимини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугунги кунда Испания Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони бўйича мамлакатимизга тўғридан-тўғри авиақатновлари мавжуд бўлмаган Европа давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди.
Учрашув якунида томонлар авиация ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди