Ливан армияси: Исроил зарбаси оқибатида мамлакат жанубида бир ҳарбий хизматчи ва уч фуқаро яраланди

Сентябрь 30, 2026. 19:00 • 2 дақ

• 91
Ливан армияси: Исроил зарбаси оқибатида мамлакат жанубида бир ҳарбий хизматчи ва уч фуқаро яраланди

БАЙРУТ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ливан армияси мамлакат жанубидаги Набатия ал-Фауқа ҳудудига берилган зарба оқибатида бир ҳарбий хизматчи ва уч нафар фуқаро яраланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “The Times of Israel” нашрига таяниб.

Армия баёнотига кўра, ҳарбий автомобилга берилган зарба оқибатида ҳарбий хизматчи оғир жароҳат олган, яна уч нафар фуқаро жабрланган.

Ливаннинг NNA миллий ахборот агентлиги хабар беришича, дрон зарбаси 26 июнь куни ҳар икки томон АҚШ воситачилигида ҳадли келишувни имзолаган бўлса-да, сўнгги ҳафталарда бир неча бор зарбаларга учраган ҳудудга берилган.

Исроил ҳарбийлари ҳозирча воқеага изоҳ бермади. Исроил аввалроқ, ўзининг таъкидлашича, сулҳ шартларини бузаётган “Ҳизбуллоҳ” объектларига алоҳида зарбалар бераётганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, келишувда Исроил кучларининг Ливан ҳудудидан босқичма-босқич олиб чиқилиши ва Ливан армиясининг Исроил бўлинмалари чекинаётган ҳудудларга жойлаштирилиши кўзда тутилган. Ливан ҳарбийлари июль ойида келишувда белгиланган иккита синов зонасига жойлаша бошлаган эди, бироқ келишувларни келгусида амалга ошириш тўхтатиб қўйилди.

Ливан Бош вазири Наваф Салам Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан ушбу масалани муҳокама қилди ва келишув ижросини давом эттиришга чақирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш