Владивостокда ватандошларнинг фарзандлари учун Янги йил байрами ташкил этилди
Январ 01, 2026. 13:18 • 40 сония
• 206ВЛАДИВОСТОК, 7 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси томонидан Приморск ўлкасида фаолият юритувчи ўзбек диаспораси ва ватандошлар иштирокида ўзбекистонлик болалар учун Янги йил байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Приморск ўлкасидаги ўзбек диаспораси ташкилоти вакиллари, ўлкада меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз ва уларнинг фарзандлари, Ўзбекистонлик талаба ёшлардан иборат 150 нафардан ортиқ ҳамюртлар қатнашди.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ўзбек миллий кийимларида қатор саҳна кўринишлари намойиш этилди, ёш болалар томонидан байрамга бағишланган шеърлар ўқиб эшиттирилди. Владивосток шаҳрида фаолият юритаётган ўзбек санъаткорларининг мусиқий чиқишлари тадбирнинг юқори савияда ўтишига хизмат қилди.
Тадбир давомида 80 нафар ўзбекистонлик болалар учун Бош консулхона ва ҳомийлар томонидан “Янги йил” совғалари тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

