Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар
Май 04, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 595
ТОШКЕНТ, 4 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ар-Риёзда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол Сауд билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол Сауд Ҳазрати Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари томонидан Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратлари ҳамда Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ҳазрати Олийлари номларига йўллаган самимий салом ва эзгу тилаклар етказилди.
Учрашув давомида минтақавий ва халқаро муҳим масалалар, хусусан Яқин Шарқдаги вазият ҳамда мулоқот ва дипломатиянинг аҳамияти юзасидан атрофлича фикр алмашдик.
Шунингдек, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг изчил кенгайиб бораётганини кўриб чиқиб, мамлакатларимиз Раҳбарлари томонидан яратилган мустаҳкам ва узоқ муддатли асосга таянган шериклигимизнинг чуқурлашиб бораётганини қайд этдик.
Яқин ҳамкорликни сақлаш ва кўп қиррали шериклигимизни янада мустаҳкамлаш мақсадида қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдик.
Ўзаро муносабатларимизни янада чуқурлаштириш ҳар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари учун устувор вазифа бўлиб қолади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси