Logo

Ўзбекистон ва Сербия парламентлараро мулоқотни кенгайтиришдан манфаатдор

31
Ўзбекистон ва Сербия парламентлараро мулоқотни кенгайтиришдан манфаатдор

БЕЛГРАД, 9 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Сербия Халқ скупщинаси (парламенти) раисининг ўринбосари Марина Рагуш билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон–Сербия парламентлараро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Сербия Президенти Александр Вучичнинг 2025 йил 28–30 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида олий даражада эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, ихтисослаштирилган қўмиталар ва парламент дўстлик гуруҳлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда институционал мулоқотни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бўлажак халқаро парламент тадбирларида иштирок этиш ва юқори даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон–Сербия парламентлараро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашдан ҳамда унинг амалий ва мазмунли жиҳатларини кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш