Ўзбекистон ТИВ раҳбари Австрия вазирлари билан музокара ўтказди
Май 07, 2026. 16:10 • 2 дақ
• 135
ТОШКЕНТ, 7 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Австриянинг Европа ва халқаро ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер ҳамда федерал ички ишлар вазири Герхард Карнер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Тошкентда Австрия ташқи ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер ва ички ишлар вазири Герхард Карнер билан самарали учрашув бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокаралар давомида Ўзбекистон–Австрия муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хавфсизлик, миграция, таълим, туризм, “яшил” энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик. Австриянинг илғор тажрибаси ва технологияларини жалб қилишга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси