Logo

Қоҳирада ўзбек текстиль маҳсулотлари намойиш этилди

Январ 24, 2026. 11:23 • 36 сония

45
Қоҳирада ўзбек текстиль маҳсулотлари намойиш этилди
Қоҳирада ўзбек текстиль маҳсулотлари намойиш этилди
Қоҳирада ўзбек текстиль маҳсулотлари намойиш этилди
Қоҳирада ўзбек текстиль маҳсулотлари намойиш этилди

ҚОҲИРА, 24 январь. /“Дунё” АА/. Миср пойтахтида ўтказилган “DenimsAndJeans Egypt” кўргазмасида Ўзбекистоннинг “Bukhara Textile Cotton” ва “Tashkent Cotton Textile” компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазма доирасида Миср ва Яқин Шарқ мамлакатларида жойлашган текстиль соҳасидаги йирик компаниялар билан учрашувлар ўтказилди ва юртимизнинг экспорт салоҳияти тақдим этилди.

Форум доирасида ўтказилган B2B учрашувлар икки томонлама қизиқиш уйғотган йўналишларни аниқлашга хизмат қилди. Кўплаб компаниялар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, синов партияларини етказиб бериш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва узоқ муддатли шартномалар имзолаш имкониятларини муҳокама қилди.

Музокаралар натижасига кўра, БАА, Туркия, Россия бозорларига маҳсулотлар етказиб бериш, Мисрнинг Искандария шаҳрида шоу-рум ва омборхоналар ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш