Logo

Покистон IТ-соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга юқори қизиқиш билдирмоқда

Декабрь 15, 2025. 13:02 • 2 дақ

117
Покистон IТ-соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга юқори қизиқиш билдирмоқда
Покистон IТ-соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга юқори қизиқиш билдирмоқда

ГУЖРАНВАЛА, 15 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Гужранвала шаҳрига ишчи сафари давомида “Innovista Rachna” коворкинг марказига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф чоғида коворкинг маркази фаолияти билан танишилди, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан муассаса мутасаддилари билан мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистонда IT-соҳасини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Мазкур йўналишни янада ривожлантириш учун халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий давлатлар, жумладан АҚШ, Франция, Жанубий Корея компаниялари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий IT компанияларнинг тўлақонли фаолият олиб бориш учун барча шароитлар яратилгани қайд этилди. Покистон технопарклари ҳам Ўзбекистон IT-мутахассислари билан яқин ҳамкорлик қилишлари мумкинлиги маълум қилинди. Бу эса покистонлик ёшларни замонавий касбларни эгаллашига ва бандлигини оширишга ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашга замин яратади.

“Innovista Rachna” коворкинг маркази вакилларининг айтишича, ушбу йўналишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш мақсадида марказ делегацияси яқинда мамлакатимизга ташриф буюрган, унинг доирасида Тошкент шаҳридаги “IT-Park Uzbekistan” фаолияти билан танишган ва Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган.

 Покистон томони, шунингдек, технопарклар, IT-парклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистонда ноёб ва самарали тизим шаклланганини эътироф этди. Шу боис, “Innovista Rachna” бу борада мамлакатимиз тажрибасини ўзлаштириш ва жорий этишдан манфаатдор. Шу мақсадда томонлар ўртасида эришилган келишувга биноан доимий мулоқот йўлга қўйилган ва ҳозирги кунда “IT-Park” мутахассислари иштирокида покистонлик ҳамкасблари учун муассаса бошқаруви, ходимлар малакаси, билим ва касбий кўникмаларини ошириш бўйича турли ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон томони билан видеоконференция шаклидаги навбатдаги мулоқот жорий декабрь ойининг иккинчи ярмида ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон расмий вакилининг “Innovista Rachna” коворкинг марказига ташрифи Покистон томонига катта қизиқиш уйғотди ва икки мамлакат ўртасида IT-технологиялари соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш