Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Декабрь 15, 2025. 12:56 • 39 сония
• 115
ТОШКЕНТ, 15 декабрь. / “Дунё” АА/. 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга таълим олиш учун кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 26,4 минг кишини ташкил этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 минг нафарга яъни 19 фоизга камайган.
Қайд этилишича, ўзбекистонликлар орасида МДҲ ва Осиё мамлакатлари энг машҳур ҳисобланади.
Етакчи ўринларда Россия (5863 киши), Тожикистон (5761) ва Қирғизистон (3835).
Шунингдек, рўйхатда Жанубий Корея (3344), Туркия (2256), Хитой (1186), Қозоғистон (1014), Буюк Британия (839), Германия (366) ва АҚШ (318) бор.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, чет элда ўқишга бўлган талабнинг камайиши хориждаги таълим дастурларига киритилган ўзгаришлар, шунингдек, Ўзбекистонда ички таълим салоҳиятининг кучайиши билан боғлиқ.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
7 декабрь куни Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотига бағишланган сессия бўлиб ўтади