Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Декабрь 14, 2025. 11:53 • 32 сония
• 162
ВАРШАВА, 16 декабрь. /“Дунё” AA/. Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша Инвестициялар ва савдо агентлиги (PAIX) президенти Анджей Дых билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон–Польша ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳозирги ҳолати ҳамда келгуси истиқболлари муҳокама этилди.
Ўз навбатида мезбон мамлакат вакили томонидан Польша компанияларининг юртимиз бозорларига кириш истаги тобора ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Музокаралар якунида Польша Инвестициялар ва савдо агентлигининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олинди. Таъкидландики, бу қадам икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади ва польшалик ишбилармонлар учун қўшимча имкониятлар яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди