Logo

Гужранвала шаҳрида “Ўзбекистон–Покистон ўсиш дарчаси” ташаббусининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Декабрь 15, 2025. 16:57 • 59 сония

228
Гужранвала шаҳрида “Ўзбекистон–Покистон ўсиш дарчаси” ташаббусининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
Гужранвала шаҳрида “Ўзбекистон–Покистон ўсиш дарчаси” ташаббусининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

ГУЖРАНВАЛА, 16 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ишчи ташрифи билан Покистоннинг Гужранвала шаҳрига борди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Гужранвала Бизнес альянси томонидан “GIFT University” билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистон–Покистон ўсиш дарчаси” ташаббусининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу муассасани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Гужранвала, Сиалкот ва Гужрат шаҳарлари ишбилармон ва академик доираларини бирлаштирган ҳолда савдо иқтисодий муносабатларда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш, саноат ва олий таълим интеграцияси орқали тўғридан-тўғри алоқаларга кўмаклашишдан иборат.

Дипломатик ваколатхона раҳбари сафар давомида университет асосчиси ва раиси Муҳаммад Анвар Дар ҳамда Гужранвала Бизнес альянси раиси Аҳмад Икрам Лон билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

“GIFT University” раиси Анвар Дар Ўзбекистон университетлари билан юқоридаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга тўлиқ тайёрлигини билдирди. У ўзбекистонлик ҳамкасблари билан аниқ йўналишларни муҳокама қилиш учун ўзаро келишилган муддатларда университет делегациясининг мамлакатимизга сафарини  амалга оширишни таклиф қилди.

Музокаралар якунида 2026 йилда ўзбекистонлик талабаларнинг ушбу университетда таълим олиши учун 50 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш