Logo

Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Май 03, 2026. 20:40 • 2 дақ

414
Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

ТОШКЕНТ, 3 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши доирасида бугун Япония молия вазири Сацуки Катаяма бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаяси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Масао Яҳара ҳам иштирок этишди.

Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон мамлакатимиз етакчисига Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб бергани таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръатлари алоҳида қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, Япониянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз молия тизимини модернизация қилиш, хусусан, ғазначилик соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш, рақамли молия трансформацияси ва ушбу йўналишда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича бир қатор истиқболли таклифларни илгари сурди.

Қайта тикланувчи энергия, тиббиёт, ахборот технологиялари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш