Logo

“Il Sole 24 Оре” газетаси: Ўзбекистон ўзининг бой маънавий-тарихий мероси билан дунё эътиборини тортмоқда

Май 06, 2026. 11:55 • 2 дақ

324
“Il Sole 24 Оре” газетаси: Ўзбекистон ўзининг бой маънавий-тарихий мероси билан дунё эътиборини тортмоқда

РИМ, 6 май. /“Дунё” АА/. Италиянинг етакчи “Il Sole 24 Оре” газетасида Ўзбекистоннинг сайёҳлар ва зиёратчилар учун жозибадор марказ сифатидаги роли тобора ортиб бораётгани хусусида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, мамлакат меъморий обидаларни, жумладан, Самарқанддаги Регистон майдонини реставрация қилиш билан бир қаторда, ўзининг диний меросини фаол тикламоқда ва замонавий инфратузилмани ривожлантирмоқда.

Тошкентда музей, кутубхона ва тадқиқот майдончаларини бирлаштирган кенг кўламли маданий-илмий мажмуа – Ислом цивилизацияси маркази очилган. Ушбу йирик лойиҳа 2018 йилда бошланган бўлиб, тарихий меросни замонавий технологиялар ва илмий ёндашув билан уйғунлаштиришга қаратилган.

Марказда минглаб экспонатлар, жумладан, нодир қўлёзмалар ва VII асрга оид Усмон Қуръони мавжуд. Инфратузилма рақамли технологиялар, мультимедиа ечимлари ва ташриф буюрувчилар учун қулайлик тизимларидан фойдаланган ҳолда халқаро музей стандартларига мувофиқ жиҳозланган.

Марказ инфратузилмаси юқори халқаро стандартларга жавоб беради: минглаб экспонатлар рақамлаштирилган ва бир неча тилларда мультимедиа контенти билан таъминланган. Ташриф буюрувчилар учун замонавий технологик ечимлар, жумладан, роботлаштирилган гидлар ва кўриш қобилияти чекланган одамлар учун навигация тизимлари мавжуд.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш