Logo

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан йирик инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди

Май 04, 2026. 09:14 • 2 дақ

328
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан йирик инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди

ТОШКЕНТ, 4 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда шериклик алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон “яшил” энергетика соҳасининг асосий ҳамкори бўлган “ACWA Power” фаолиятини юқори баҳолади. Қайд этилганидек, ўтган йил декабрь ойида бошланган янги инвестиция ташаббуслари, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш лойиҳалари белгиланган режалар асосида изчил амалга оширилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишини бошлаш, Фарғона шаҳрида кўп тармоқли тиббиёт муассасасини барпо этиш, IT-паркда замонавий маълумотлар марказини ишга тушириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида саудиялик инвесторлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва яратилган қулай инвестиция муҳити учун миннатдорлик билдириб, лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш