Наманганда IV Халқаро асал фестивали бўлиб ўтди
Октябрь 27, 2025. 11:31 • 31 сония
• 453
НАМАНГАН, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 24-26 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" тематик боғида IV Халқаро асал фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида мазкур фестивалда қирғизистонлик асал ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг иштироки уюштирилди.
Қўшни юрт вакиллари Ўзбекистонда асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва мамлакатимиз ҳукумати томонидан соҳага қаратилаётган эътибор билан яқиндан танишди.
Фестивал доирасида қирғизистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой ва Россия томони билан музокаралар ўтказди.
Қирғизистон асаларичилари томонидан етиштирилган асал маҳсулотлари Наманган аҳолиси ва меҳмонларида манзур келди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда