Ўзбекистон ва Бельгия парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда
Апрель 30, 2026. 15:25 • 2 дақ
• 332
БРЮССЕЛЬ, 3 май. /“Дунё” АА /. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Олий Мажлис Сенати ҳамда Бельгия Сенати вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокараларда Бельгия томонидан Сенатнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳи раиси, Бельгия Сенатининг собиқ раиси Стефан Д’Оз иштирок этди. Ўзбекистон томонидан эса Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов қатнашди
Томонлар парламент дипломатиясининг халқаро муносабатлардаги аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлаб, уни икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим восита сифатида баҳолади. Музокаралар давомида парламентлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, савдо-иқтисодий, илм-фан ва ҳудудлараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда дўстлик гуруҳлари ҳамкорлигини кенгайтириш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва жорий йил охиригача Бельгия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
Бу келишувлар Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси