Ўзбекистон ва Ички Мўғулистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда

Май 30, 2026. 15:30 • 2 дақ

Ўзбекистон ва Ички Мўғулистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда

ХУХ-ХОТО, 30 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Хитойнинг Ички Мўғулистон ҳудуди партия қўмитаси котиби Ван Вэйчжун билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги, агросаноат, юқори сифатли чорвачилик маҳсулотлари ва тўқимачилик хомашёлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, сабзавот ва дон маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хитой томони муҳокама қилинган барча устувор йўналишларда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудлараро шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида икки томонлама делегациялар алмашинувини фаоллаштиришга тўлиқ тайёрлигини билдирди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алмашинувни кенгайтириш мақсадида республикамиз вилоятлари ва Ички Мўғулистон ҳудуди ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди. Учрашув якунида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни амалий ҳаётга татбиқ этиш учун яқин истиқболда делегациялар ташрифларини уюштиришга келишиб олинди.

Шунингдек ўқинг

Ички Мўғулистон Хитойнинг иқтисодий жиҳатдан энг йирик ва стратегик ҳудудларидан бири ҳисобланади. Табиий ресурсларга ниҳоятда бой бўлган ушбу минтақада чорвачилик ва саноатнинг бошқа тармоқлари юқори даражада ривожланган.

Аҳолиси сони 23,8 миллион кишини ташкил этувчи мазкур ўлканинг ялпи ички маҳсулоти 383,9 миллиард доллардан ортиқдир. Минтақада етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сирасига буғдой, маккажўхори, соя, картошка ва тўйимли ем-хашак экинлари киради. Бу эса Ўзбекистон агросаноат тармоғи вакиллари учун ўзаро тажриба ҳамда маҳсулот алмашинуви йўналишида кенг имкониятлар эшигини очади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш