Logo

Таро Хонда: Ўзбекистон япон инвесторлари учун жозибадор мамлакатга айланди

Март 16, 2026. 12:46 • 2 дақ

78
Таро Хонда: Ўзбекистон япон инвесторлари учун жозибадор мамлакатга айланди

ТОКИО, 16 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Япония парламенти депутати, мамлакатимиз билан дўстлик лигаси аъзоси Таро Хонда билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Таро Хонда мамлакатимизнинг кўп йиллик дўсти сифатида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бораётгани, давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида юртимиз глобал ташқи сиёсатда янги қиёфа касб этгани, шунингдек, япон инвесторлари учун жозибадор мамлакатга айланганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 19-20 декабрь кунлари Японияга тарихий ташрифи ва унинг доирасида ўтказилган музокаралар ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг илк саммитидаги иштироки икки ва кўптомонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзоси сифатида Таро Хонда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда доимий равишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш