Венгриянинг Этнография музейида Ўзбекистон маданий меросининг биринчи кўргазмаси тайёрланмоқда
Март 15, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 150
БУДАПЕШТ, 15 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Будапешт шаҳрида Венгрия этнография музейи бош директори Лаёш Кемечи билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Венгрия маданий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Венгрияда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини оммалаштиришга қаратилган қўшма маданий лойиҳаларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Венгрия Этнография музейи ва Ўзбекистон маданият муассасалари ўртасидаги яқин ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Венгрия томони Венгрия Этнография музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган биринчи кўргазмани ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Суҳбатдошлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги музей ва маданий алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар, шунингдек, маданий меросни сақлаш ва оммалаштириш соҳасида амалий ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Якунда томонлар икки мамлакат ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратилган маданий ташаббусларни тайёрлаш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси