Logo

Ўзбекистон маҳсулотларини Норвегия бозорига экспорт қилиш имконияти кўриб чиқилди

Март 06, 2026. 16:37 • 2 дақ

105
Ўзбекистон маҳсулотларини Норвегия бозорига экспорт қилиш имконияти кўриб чиқилди
Ўзбекистон маҳсулотларини Норвегия бозорига экспорт қилиш имконияти кўриб чиқилди
Ўзбекистон маҳсулотларини Норвегия бозорига экспорт қилиш имконияти кўриб чиқилди

ОСЛО, 7 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Стокгольмда) Раҳматулла Нуримбетов дипломатлари Осло шаҳрига уюштирган хизмат сафари давомида қатор муҳим учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги, Парламенти ва Адлия вазирлигида музокаралар бўлиб ўтди. Унда икки томонлама сиёсий мулоқотни жадаллаштириш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда миграция ва реадмиссия соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, минтақалараро ҳамкорликнинг янги “Нордик – Марказий Осиё” шериклик форматини шакллантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Элчи Рахматулла Нуримбетов Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде билан суҳбат ўтказиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва келажакдаги устувор йўналишлари ҳақида фикр алмашди.

Читайте также

Иқтисодий йўналишда Халқаро миграция ташкилотининг Ослодаги миссияси ва Норвегия ишбилармон доиралари, хусусан, Шарқий савдо палатаси, “QM Soft Norway” ва “Exotic Fruits” компаниялари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотлар марказида хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил этиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кучайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг сарҳил мева-сабзавот ва бошқа миллий маҳсулотларини Норвегия бозорига экспорт қилиш имкониятлари турди.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик дипломатлар Марти Ахтисаари фонди ва Норвегия ТИВ қошидаги можароларни ҳал қилиш маркази (NOREF) томонидан ташкил этилган “Марказий Осиё давлатлари “ақл марказлари” учун танишув ташрифи” доирасидаги тадбирларда ҳам иштирок этди.

Ушбу ташриф Шимолий Европанинг илғор тажрибасини ўрганиш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашда илмий-таҳлилий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш