Ўзбекистон ТИВ раҳбари Сингапур ташқи ишлар вазири ўринбосарини қабул қилди
Апрель 29, 2026. 15:55 • 57 сония
• 277
ТОШКЕНТ, 29 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сингапур ташқи ишлар вазири ўринбосари Кевин Чок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Сингапур Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Кевин Чок жанобларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этдик.
Бугун икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси натижаларини олқишладик.
Эришилган барча келишувлар ўзаро ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси