Logo

Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форуми Хитой ОАВ эътиборида

Апрель 26, 2026. 10:00 • 2 дақ

289
Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форуми Хитой ОАВ эътиборида

ПЕКИН, 26 апрель. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Victwo” нашрида шу йилнинг июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, бу галги форумнинг асосий мавзуси Тошкент халқаро молия маркази фаолиятига бағишланади. Ушбу марказ алоҳида ҳуқуқий режим, мустақил молиявий назорат тизими, арбитраж маркази ҳамда 2076 йилгача солиқ имтиёзларини ўз ичига олган замонавий тизим сифатида шакллантирилмоқда.

Форум дастурида инвестиция барқарорлиги ва капитал ҳимояси, молиявий инфратузилма ва капитал бозорлари, савдо ва логистика алоқалари, энергетика ва иқлимни молиялаштириш масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Энергетика масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган манбалар улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Ҳозирда мамлакатда қуввати 4 ГВтдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ишламоқда, келгусида эса яна 19 ГВт “яшил” қувватларни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, форум доирасида турли давлатлар билан икки томонлама бизнес мулоқотлари ўтказилиши режалаштирилган. Улар орасида Корея Республикаси, АҚШ, Хорватия, Венгрия, Туркия ва Албания билан ҳамкорлик тадбирлари, Хитой ва ШҲТ мамлакатлари ўртасида инвестиция мулоқотлари бўлиб ўтади.

Мақолада ёзилишича, мазкур форум Ўзбекистон учун инвестиция сиёсатининг муҳим амалий воситаси ҳисобланади. Унинг самарадорлиги имзоланган келишувлар сони билан эмас, балки мамлакат иқтисодиётига жалб этилган реал инвестициялар ҳажми билан баҳоланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш