Logo

Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида ишламоқда

Апрель 08, 2026. 12:35 • 52 сония

107
Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида ишламоқда

ВАШИНГТОН, 8 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилдик, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Биз икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб бормоқдамиз.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлагани учун элчи жанобларига ўз миннатдорлигимни билдираман”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш