Logo

Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор қатнашди

Январ 14, 2026. 14:21 • 55 сония

172
Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор қатнашди
Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор қатнашди
Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор қатнашди
Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор қатнашди
Нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор қатнашди

ҚОҲИРА, 14 январь. /“Дунё” АА/. Миср пойтахтидаги “Al Galaa” мажмуасида “Pakistan International School Cairo” (PISC) томонидан ташкил этилган 44-анъанавий халқаро тадбирда Ўзбекистон вакиллари илк бор иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Қоҳирада аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ҳамда Мисрнинг расмий ва ишбилармон доиралари вакилларини бирлаштирган мазкур тадбир доирасида мамлакатимизнинг туристик салоҳияти, бой маданий-тарихий мероси ва “Янги Ўзбекистон” концепциясига оид маълумотлар намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан тайёрланган махсус видеороликлар тақдимоти намойиш қилинди. Унда “Буюк Ипак йўли”нинг асосий манзиллари, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари, мамлакатимизда жадал ривожланаётган туризмнинг замонавий йўналишлари – гастрономик, зиёрат ва маданий туризм ҳақида маълумот берилди. Ташриф буюрувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилиб, ахборот-тарғибот материаллари тарқатилди.

Маданий дастур доирасида ўзбек миллий рақси намойиш қилинди. Ушбу чиқиш халқаро аудиторияга Ўзбекистон анъаналарининг эстетик жозибаси ва ўзига хослигини яққол намоён этиб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

PISC мудири Саййид Бухорий Ўзбекистон вакилларининг ушбу тадбирдаги иштирокини юқори баҳолади. Халқимиз маданияти, юртимизнинг туризм салоҳияти Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларидан сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш