Ўзбекистон август ойида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон туркий халқлар конгресси - Қурултойига фахрий меҳмон сифатида таклиф этилди
Март 15, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 314
БУДАПЕШТ, 15 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Турон" жамғармаси президенти, Туркий халқлар жаҳон конгресси - Қурултойи бош ташкилотчиси Андраш Биро билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар натижасида қатор муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, 12-20 март кунлари Венгрияда Туркий давлатларнинг навбатдаги Қурултойини ўтказиш ва Ўзбекистонни ушбу тадбирда фахрий меҳмон сифатида таклиф қилиш бўйича келишувга эришилди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг миллий павильонини ташкил этиш ҳам белгиланди.
Бу қелишувлар икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, кўчманчи халқлар анъаналарини сақлаш ва тарихий хотирани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Қурултой - Европа миқёсидаги энг йирик этно-маданий тадбир бўлиб, у гунн-турк ва қўшни халқларнинг қадимий кўчманчи анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришга қаратилган. Фестиваль давомида маданий, спорт ва илмий тадбирлар, халқаро кўргазмалар ва дипломатик учрашувлар ташкил этилади. 2024 йилда ушбу тадбирга 27 миллат ва этник гуруҳдан 250 мингга яқин иштирокчи жалб қилинган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси