Logo

Ҳамюртимизнинг овози Сан-Франциско саҳналарида жарангламоқда

Февраль 15, 2026. 10:00 • 42 сония

112
Ҳамюртимизнинг овози Сан-Франциско саҳналарида жарангламоқда
Ҳамюртимизнинг овози Сан-Франциско саҳналарида жарангламоқда

САН-ФРАНЦИСКО, 15 февраль. /“Дунё” АА/. АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида истеъдодли ҳамюртимиз Мумтозбегим Очилова иштирокида оперетта намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда санъаткоримиз композитор Франца Легарнинг “The Merry Widow” опереттасидаги бош партия — Ганна Главари ролини маҳорат билан ижро этди.

Шаҳарнинг нуфузли саҳналаридан бирида ўтган ушбу чиқиш маҳаллий маданий ҳамжамият вакиллари ҳамда АҚШнинг ғарбий соҳилида истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Ижрочининг бадиий анъаналарга ва миллий эстетикага бўлган эҳтироми томошабинлар эътиборини яна бир бор Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қаратди. Халқаро академик саҳналарда ўзбек ижодий муҳитининг янги ва ёрқин вакиллари пайдо бўлиши ҳамда мусиқий театр соҳасида эътирофга эришиши мамлакатимизнинг ижобий имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси АҚШнинг ғарбий соҳилидаги ватандошлар ва жамоат бирлашмалари билан доимий мулоқотда бўлиб, диаспора вакилларининг маданий ташаббусларини изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш