Logo

2025 йилда Исроилдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошган

Январ 14, 2026. 12:37 • 1 дақ

187
2025 йилда Исроилдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошган

ТЕЛЬ-АВИВ, 14 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида юртимиз сайёҳлик салоҳияти ва туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Исроил туризм соҳаси вакиллари, тегишли ташкилотлар, авиакомпаниялар, илмий ва таълим муассасалари ҳамда давлат идоралари расмийлари иштирок этди.

Иштирокчиларга 2025 йилда Ўзбекистонга 11 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюргани, бу эса мамлакатга халқаро қизиқиш ортиб бораётганидан далолат бериши ҳақида маълумот берилди. Исроилдан сайёҳлар оқими 2024 йилга нисбатан 70 фоиздан зиёдга ошгани, бу икки томонлама туризм алоқаларининг жадал ривожланаётганини акс эттириши алоҳида таъкидланди. Икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги тарихий-маданий, зиёрат, экологик, гастрономик ва фаол туризм имкониятлари тақдим этилди. Шу билан бирга, давлат томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш чоралари ва исроиллик шериклар билан амалий ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг сайёҳлик йўналишлари ва инфратузилмаси бўйича тақдимот буклетлари ва маълумотномаларни ўз ичига олган ахборот ва тарқатма материаллар топширилди.

Қатнашчиларга БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти шафелигида фаолият юритувчи Халқаро туризм академиясининг Самарқанд кампуси ташкил этилгани ҳақида маълумот берилди. Бу Ўзбекистоннинг туризм ва кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга содиқлигини тасдиқлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш