Logo

Ўзбекистонлик теннисчилар халқаро мусобақаларда маҳоратини оширди

Май 03, 2026. 15:00 • 2 дақ

124
Ўзбекистонлик теннисчилар халқаро мусобақаларда маҳоратини оширди
Ўзбекистонлик теннисчилар халқаро мусобақаларда маҳоратини оширди

ЛОНДОН, 3 май /“Дунё” АА/. Лондон шаҳрида бўлиб ўтган стол тенниси бўйича “ITTF AGM” ва “World Team Table Tennis Championship (WTTC)” мусобақаларида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бош котиби Гавҳархон Муқаддасова бошчилигидаги миллий терма жамоамиз ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Халқаро мусобақалар доирасида спорт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинди. Бу Ўзбекистон стол тенниси федерацияси учун ҳам янги имкониятлар эшигини очди.

WTTC доирасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз кучли рақиблар билан беллашиб, ўз маҳорати ва тайёргарлик даражасини намоён этди.

Теннисчиларимизнинг мазкур нуфузли мусобақалардаги иштироки уларнинг тажриба орттириши ва келгусида янада юқори натижаларга эришиши учун мустаҳкам замин яратди.

Шу билан бирга, қизғин ва муросасиз беллашувлар орқали миллий терма жамоамиз аъзолари замонавий тайёргарлик услублари, янги тактик ёндашувлар ва халқаро стандартлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Бу эса мамлакатимизда стол теннисини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Умуман олганда, ушбу халқаро тадбирларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштироки спорт соҳасидаги халқаро алоқаларни кенгайтириш, юртимиз нуфузини ошириш ҳамда ёш авлодни спортга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш