Logo

Новосибирскдаги ватандошларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди

Декабрь 20, 2025. 14:21 • 2 дақ

91
Новосибирскдаги ватандошларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди
Новосибирскдаги ватандошларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди

НОВОСИБИРСК, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Бош консулхона дипломатлари томонидан Россиянинг Новосибирск ҳудудида юриспруденция, соғлиқни сақлаш ва савдо соҳаларида фаолият юритаётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ватандан ташқарида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларимизга ёрдам кўрсатиш, ҳамюртларимизни айни пайтда қийнаётган турли муаммо ва камчиликлар, Новосибирск ҳудудида бўлиши билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Оғир аҳволга тушиб қолган, зарур ёрдамга, жумладан, ҳуқуқий ва тиббий ёрдамга муҳтож юртдошларимизни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, “Катарсис” клиникаси бош шифокори Феруза Миржамалова ўз тасарруфидаги тиббиёт маркази фуқароларимиз, айниқса, хотин-қизларда бирор-бир вирусли касаллик аниқланганда бепул тиббий ёрдам кўрсатаётгани, мутахассисликка эга айрим фуқароларимизни кичик тиббиёт ходими сифатида ишга қабул қилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари Бош консулхонанинг ватандошлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бутун Сибир ҳудудида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятидан миннатдор эканини билдирди.

Ҳозирда Бош консулхона биносида ўзбек маданияти, адабиёти ва санъати бурчагини очиш бўйича фаол иш олиб борилаётгани, Новосибирскдаги мактаблардан бирида ўзбек тилини ўрганиш марказини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Ҳамюртларимизнинг Новосибирскда ўзбек халқининг ноёб ва бетакрор маданиятини кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлари алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида яқинда Тошкентда бўлиб ўтган ватандошларнинг минтақавий форумида “Фақат ҳамжиҳат бўлсак – ягона халқмиз, фақат биргаликда – кучли мамлакатмиз!” шиори остида иштирок этган Новосибирск вилоятидаги ўзбек диаспораси фаоли Гулруҳ Хайруллаевага Новосибирскда ўзбек маданияти ва санъатини фаол тарғиб қилгани учун “Ватандошлар” жамоат фонди раҳбариятининг эсдалик совғаси топширилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш