Logo

Сурхондарё ва Новосибирск ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар кенгайтирилади

Март 04, 2026. 20:11 • 2 дақ

165
Сурхондарё ва Новосибирск ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар кенгайтирилади
Сурхондарё ва Новосибирск ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар кенгайтирилади

НОВОСИБИРСК, 7 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников билан учрашди, дея хабар қилмоқда Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирда Қирғизистон, Тожикистон ва Мьянма консуллик идоралари раҳбарлари, Арманистон ва Қозоғистоннинг фахрий консуллари иштирок этди.

Губернатор Андрей Травников иқтисодий, савдо, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, Новосибирск ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик алоқалари ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланганини қайд этди.

Читайте также

Ўзбекистон Бош консули Аслам Акбаров 2025 йилда амалга оширилган ҳудудлараро ҳамкорлик натижалари ва жорий йилга мўлжалланган режалар ҳақида маълумот берди. Хусусан, Сурхондарё ва Новосибирск вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда таълим соҳаларидаги алоқалар фаол ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Новосибирск шаҳридаги “Азия-Сибирь” ўзбек улгуржи тақсимот савдо маркази фаолияти, 2025 йил июль ойида ўтказилган бизнес-форум ва таълим муассасалари ўртасидаги делегациялар алмашинуви ҳамкорликнинг муҳим натижалари сифатида қайд этилди.

Режага кўра, Новосибирск вилояти делегацияси шу йил 20–22 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этади. Шунингдек, жорий йил ёзида Новосибирскда иккинчи бизнес-форум ташкил этилиши ва унда Фарғона ҳамда Сурхондарё вилоятлари ишбилармонлари қатнашиши кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш